— Зарур ҳимоя чораларини эътиборсиз қолдирадиган ёшларнинг эҳтиётсизлиги коронавирус инфекцияси ҳолатларининг кўпайишига олиб келди. Ушбу баёнотни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус айтди, — дея хабар беради Tengrinews.kz  Gazeta.ru нашрига таяниб.

ЖССТ маълумотларига кўра, касалликнинг тарқалиши ёзги мавсумда ҳимоя чораларининг пасайишига имкон берадиган ёшларнинг ҳатти-ҳаракатлари билан боғлиқ.

Унинг сўзларига кўра, ёшлар ҳам бошқалар қатори карантин тадбирларга қатъий риоя қилишлари шарт.

Шунингдек, Гебрейесуснинг таъкидлашича, ёшлар ҳам коронавирусга чалинишга мойил, улар ҳам инфекциядан вафот этиб, бошқаларга ҳам юқтиришлари мумкин.