Суҳбатда вазир Азиз Воитов Ўзбекистон ва Италия ўртасида кўпқиррали муносабатлар жадал ривожланиб, кенг ҳамкорлик амалий тус олаётгани ва Ўзбекистоннинг нафақат Италия, балки, бутун Европа Иттифоқи мамлакатлари билан ҳамкорлиги охирги йилларда сезиларли даражада фаоллашганини айтиб ўтди.

Суҳбат чоғида канакунжутни мамлакатимизнинг суғориладиган минтақаларида бир йиллик экин сифатида етиштириш имкониятлари мавжудлиги, унинг озиқ-овқат, дори-дармон ҳамда соч ва терини парвариш қилиш маҳсулотларига қўшимчалар, шунингдек саноатда мойлаш материаллари ва биодизел ёқилғиси компоненти сифатида ишлатилиши қайд этиб ўтилди.

Учрашув якунида томонлар канакунжутни етиштириш ва қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик йўналишларини ишлаб чиқиш ва биргаликда янги лойиҳаларни ишга тушириш имкониятларини ўрганиб чиқишга келишиб олишди.