Кармана тумани ҳокими Фахриддин Умаров Хитой Халқ Республикаси Чжесзян вилояти Нингбо шаҳри Сяншан округидаги Ниу Жингйинг хоним раҳбарлигидаги ишбилармонлар делегасиясини қабул қилди.
Ушбу учрашувда иккала томон ҳам дўстлик ва ўзаро манфаатдорлик тамойилларига амал қилган ҳолда иқтисодиёт ва савдо, фан ва техника, таълим, соғлиқни сақлаш, гуманитар фанлар соҳаларида, инсон ресурсларини ривожлантириш ва ўқитиш ҳамда бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Кармана тумани ҳокимлиги ва Хитой Халқ Республикаси Чжесзян вилояти Нингбо шаҳри Сяншан округи ўртасида қардош шаҳар алоқалари ва ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисидаги меморандум имзоланди.