Неча минг йиллик тарихга эга қадим замин қаъридан ҳар гал бир қатор археологик осори атиқалар топилмоқда, музейларимиз бойиб бормоқда.

Шовот тумани ҳудудидаги Катқалъа харобаларида Маъмун академияси экспедицияси қазишмалар вақтида милоддан аввалги тўртинчи-учинчи ва сўнги антик давр милодий иккинчи-учинчи асрларга оид сопол буюмлар ва мармардан ясалган идишлар синиқларини топишди. Антик даврга оид деб ҳисобланаётган мис узукнинг яхши сақлангани олимлар эътиборини тортди.

Қадим қалъа харобаларида қазишма ишлари давом этмоқда.

Рўзимбой ҲАСАН,

«Янги Ўзбекистон» мухбири.