Учрашувда ҳамкорликнинг жорий ҳолати, шунингдек, ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма меморандум доирасида олиб борилган тадқиқот лойиҳасининг дастлабки натижалари муҳокама этилди. Хусусан, тўлов хизматлари бозорини биргаликда ўрганиш натижасида ушбу бозорни янада ривожлантириш ва нақд пульсиз тўловлар улушини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги қайд этилди.
Шунингдек, томонлар киберҳужумларга қарши курашиш, киберхавфсизлик даражасини ошириш ва ушбу йўналишда банк ходимлари ва жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.