Ўрта Чирчиқ туманидаги "Ким Пен Хва" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Bazalt granite" масъулияти чекланган жамияти иш фаолиятини бошлади.
Корхонада қурилиш учун гранит маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада ишлаб чиқарилаётган гранитнинг хом ашёсини Навоий вилоятидаги конларидан олиб келинмоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 10 млрд сўм бўлиб, корхона тўлиқ қувватда ишга тушиши билан 60 та иш ўрни яратилади. Ҳозирда Кўксарой гранитига ишлов берилиб, тайёр маҳсулот қилиб, қурилиш объектларига етказиб берилмоқда. Жумладан Тошкент ва Нурафшон шаҳарларидаги қурилишларга етказилаётган бўлса, келажакда Тожикистон ва Туркманистонга экспорт қилинади.
Корхонада Хитойдан олиб келинган махсус техникаларда гранитга ишлов бермоқдамиз. Янги корхонамизда ишчи ходимлар хитойлик мутахассислардан иш сирларини ўрганишган. Бу мутахассислар яқин орада жамият 10000 квадрат метр гранит маҳсулотини яратишади дейди, - корхона иш бошқарувчиси Ҳабибулло Зокиров.