Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси (YuNKTAD) шафелигида ўтказилган янги тадқиқотга кўра, коронавирусга қарши кураш чоралари, шу жумладан, ҳаракатни чеклаш атмосферадаги иссиқхона газлари чиқиндиларининг кескин камайишига олиб келди, дея хабар беради «Дунё» АА мухбири.
Шу билан бирга атроф-муҳит учун хавфли бўлган чиқиндилар «тоғлари»ни юзага келтирди. Кўплаб пляжлар ва кўчалар бир марталик ниқоблар, қўлқоплар ва бўш дезинфекцияловчи идишлар билан тўлдирилган. Ушбу чиқиндилар пандемиянинг муқаррар оқибатларидан биридир. Аммо БМТ самарали савдо сиёсати туфайли уни сезиларли даражада камайтириш мумкинлигига ишонади.
— Пластик ифлосланиш коронавирус тарқалишидан олдин ҳам сайёрамиз учун энг катта таҳдидлардан бири эди, — деди YuNKTADнинг халқаро савдо бўйича директори Памела Кок-Хемилтон. — Пандемия бошлангач, одамларни ҳимоя қилиш ва вирусни тўхтатиш учун ишлаб чиқилган баъзи маҳсулотларнинг кунлик истеъмоли аллақачон бизни ташвишга солган вазиятни янада кучайтирди.
Grand View Research konsalting компанияси маълумотларига кўра, бир марталик ниқобларни сотиш 2019 йилда 800 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 166 миллиард долларгача ошади.
Ижтимоий масофани сақлаб туриш зарурлиги боис одамлар кўпроқ уйда туриб озиқ-овқат ва товарларга буюртма бера бошладилар. Ва бу жуда кўп миқдорда қадоқлаш материалларига, шу жумладан, пластикка бўлган эҳтиёжни кўпайтирди.
Масалан, Los-Anjeles Times газетаси сўровига кўра, COVID-19 муносабати билан Цингапурда саккиз ҳафталик чеклов пайтида 5,7 миллион орол аҳолиси одатдагидан 1470 тонна кўпроқ пакетларни ташлаб юборишган.
Мутахассислар коронавирус билан курашиш натижасида ҳосил бўлган пластмасса чиқиндиларининг тахминан 75 фоизи бизнинг полигонларимиз ва денгизларимизда тўпланиб қолишидан қўрқишади. Буларнинг барчасининг оқибатлари эса инсониятга ҳар жиҳатдан қимматга тушади. Масалан, балиқчилик, туризм ва денгиз транспортида иқтисодий йўқотишлар йилига тахминан 40 миллион долларни ташкил этади.
Пластмасса кўплаб халқаро маҳсулотларда, автоуловлардан тортиб, ўйинчоқ ва уй жиҳозларида ҳам учрайди. Олма ёки шоколад каби пластик бўлмаган маҳсулотлар ҳам пластикка қадоқланган ва қадоқлаш ҳажми йилига миллионлаб тоннани ташкил қилади.
— Пластмасса ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш глобал муаммодир. Ва бу ҳам савдо билан боғлиқ, — дейди Памела Кок-Хемилтон. — Ушбу муаммони турли механизмлар, шу жумладан, самарали халқаро савдо сиёсати ёрдамида ҳал қилиш зарур.
Шу муносабат билан 3 июль куни UNCTAD Жаҳон савдо ташкилоти Савдо ва атроф-муҳит қўмитасида контекстда пластмасса савдоси ва барқарор ривожланиш бўйича тадқиқот юборди. Ушбу тадқиқот пластик маҳсулотлар савдоси билан боғлиқ чекловчи чораларни таклиф қилади. Уларнинг аксарияти аллақачон баъзи давлатлар томонидан қабул қилинган.
Аммо ЖССТ га аъзо бўлган 164 мамлакатларнинг барчаси биргаликда жаҳон иқтисодиётининг пластмасса билан боғлиқ муаммоларини янада самарали ҳал қилишга ёрдам берадиган кўп томонлама савдо қоидаларини ишлаб чиқиши мумкин.
Пластмасса ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни тартибга солишдан ташқари, UNCTAD ҳукуматлар ва корхоналарни пластмасса ўрнини босувчи нарсаларни излаб топишга ундайди.
Заҳарли бўлмаган, биологик парчаланадиган ёки осон қайта ишланадиган пластмасса ўрнини босадиган материаллар рўйхатига шиша, керамика, табиий толалар, қоғоз, картон, гуруч қобиғи, табиий каучук ва ҳайвонлар оқсиллари каби кўплаб таниқли материаллар киритилган.
Ривожланаётган давлатлар кўплаб пластмасса ўрнини босадиган маҳсулотларни асосий етказиб берувчилардир, демак, глобал талабнинг ўсиши улар учун янги, савдо ва инвестиция имониятларини яратиши мумкин.
Масалан, ривожланаётган мамлакатлар дунёнинг 92 фоизини таъминлайдилар, шу билан бирга Бангладеш ва Ҳиндистон асосий етказиб берувчилардир. Шунингдек, улар 2019 йилда глобал табиий каучук экспортининг 94 фоизини ташкил этди.
Бугунги кунда глобал пластик ишлаб чиқаришда ривожланаётган мамлакатларнинг улуши 2009 йилдаги 43,5 фоиздан 2018 йилда 58 фоизгача кўтарилди. Пластмасса саноатидаги ишларнинг учдан икки қисми сайёрамизнинг жанубида жойлашган.
— Кўпгина пластмасса ўрнини босувчилар ҳам меҳнат талаб қиладиганлиги туфайли ишлаб чиқариш ва истеъмол тартибидаги ўзгаришлар боис янги иш ўринларини яратиши мумкин, — деди Памела Кок Хамилтон ва барчани экологик тоза маҳсулотларга тезроқ ўтишга чақирди.