Лойиҳага кўра, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини «коррупциядан ҳоли қонунчилик» тамойили асосида ишлаб чиқиш ва қуйидагиларни назарда тутувчи коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби жорий этилмоқда:
- амалдаги 21 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2022-2026 йилларда тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади;
- жисмоний шахслар – мустақил экспертларга коррупцияга қарши илмий ҳамда мустақил экспертизадан ўтказиш ҳуқуқи берилади;
- илмий, олий таълим ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари учун коррупцияга қарши экспертиза бўйича грантлар эълон қилинади;
- коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилмаган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқувчига қайтарилади;
- қонунчилик ҳужжатларидаги коррупциявий омиллар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб белгиланади.
Лойиҳа билан қуйидагиларни тасдиқлаш назарда тутилмоқда:
- қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатларидаги коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича «йўл харитаси»;
- 2021 йилда амалдаги қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш режаси (бундан буён ҳар йили шундай режа тасдиқланади);
- 2022—2026 йилларда амалдаги қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш режа-графиги;
- давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш фаолиятини баҳолаш мезонлари.
Адлия вазирлиги томонидан жамоат муҳокамасига жойлаштирилган мазкур қарор лойиҳасининг тўлиқ матни билан бу ерда танишиш мумкин.