Йиғилишда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилмоқда. 

Қонун лойиҳасидаги нормалар билан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётганларнинг шахси сир сақланиши, ўзининг, шунингдек яқин қариндошларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланмоқда. 

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунларига тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритиляпти.

Мазкур қонун лойиҳасидаги нормалар жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига чек қўйиш ҳамда унга қарши курашиш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.