Тадқиқот доирасида олимлар узумнинг инсон саломатлигига таъсир қилувчи миллиардлаб микроорганизмлар яшайдиган ичак микробиомасига таъсирини ўрганишди. Саккиз ҳафта давомида мутахассислар 24 ёшдан 55 ёшгача бўлган 29 нафар одамда микробиома таркибини кузатишди. Тадқиқот иштирокчиларидан икки ҳафта давомида ўз парҳезларини чеклаш, кейин икки ҳафта давомида узум истеъмол қилиш (кунига тахминан уч порция) ва кейин уларни рациондан чиқариб ташлаш сўралди.
Маълум бўлишича, узум истеъмол қилиш юрак, йўғон ичак, мия, тери ва умумий саломатликка фойдали таъсир кўрсатди. Тадқиқотнинг 30-кунида ичакда сут кислотасини ишлаб чиқаришга ёрдам берувчи пробиётик Streptococcus thermophiles даражасининг ошгани қайд этилди. Шунингдек, вегетарианлар диетасига амал қиладиган одамларда юзага келадиган Holdemania бактериясининг камайгани аниқланди, деб хабар беради mir24.tv.