Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 900 дан ортиқ ёш полвонлар иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, бел олишнинг ҳалқа чалиш йўналишида Темур Эркинов (Жиззах, 24 кг.), Нодирбек Тоҳиров (Фарғона, 26 кг.), Бекмурод Тожибоев (Фарғона, 28 кг.), Аббосжон Санаев (Сирдарё, 30 кг.), Беҳруз Абдалиев (Сирдарё, 32 кг.), Содиқ Эгамбердиев (Сирдарё, 35 кг.), Азизбек Бегалиев (Сирдарё, 38 кг.), Зафар Холмуродов (Сурхондарё, 41 кг.), Умиджон Сайдинов (Сирдарё, 44 кг.) ва Давлатбек Жабборов (Сирдарё, 50 кг.) ғолиб бўлди. Мутлоқ вазнда эса сурхондарёлик Камронбек Жўраев биринчи ўринни қўлга киритди.

Бу йўналишдаги қизлар ўртасидаги баҳсларда Наргиза Ниятуллаева (Қорақалпоғистон, 25 кг.), Малика Омонова (Қашқадарё, 30 кг.), Парвина Эгамбердиева (Сирдарё, 35 кг.), Севинч Омонова (Сурхондарё, 40 кг.) ва Хадича Жумаева (Сурхондарё, + 40 кг.) шоҳсупага кўтарилди.

Уч курашнинг яктаксиз йўналишида Эминжон Мўминжонов (Тошкент вил., 22 кг.), Муҳаммадали Каримов (Андижон, 26 кг.), Зафар Муҳаммаджонов (Андижон, 30 кг.), Сардорбек Турғунов (Андижон, 35 кг.), Зойиджон Каримжонов (Наманган, 41 кг.), Бегис Сафарбоев (Қорақалпоғистон, 47 кг.) ва Абдулазиз Холмирзаев (Тошкент вил., 54 кг.) чемпион бўлди.

Шунингдек, қизлар беллашувида Сувлола Тўхтамуродова (Бухоро, 25 кг.), Сурайё Жўрақулова (Бухоро, 35 кг.) ғолибликни қўлга киритди.

Кучли учликдан жой олган ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.