«Латвия темир йўли» давлат компанияси вакиллари билан биргаликда томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг бир қатор масалаларини муҳокама қилдилар ва ўзаро истиқболли йўналишларда олиб бориладиган ишларини белгилаб олдилар.
Келишувлар орасида икки мамлакат саноат корхоналарида модернизация, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, шунингдек темир йўлларда ҳаракатланувчи таркибни қуриш бўйича томонларнинг тор мутахассислари ўртасида илмий-техник тажриба алмашиш каби жиҳатлар ҳам муҳокама этилди. Шунингдек, Европа мамлакатларининг тажрибасини инобатга олган ҳолда темир йўл транспорти соҳасини ислоҳ қилиш бўйича тажриба алмашиш белгиланди.
Рақамлаштиришни ривожлантириш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари, шу жумладан, темир йўл орқали келаётган юклар тўғрисида олдиндан маълумот узатиш (тақдим қилиш)ни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.