Тажрибаларда стент қўйилган 300 нафар стенокардияга чалинган беморларга олти ой давомида ҳар куни лавлаги шарбати берилди. Синов вақтининг охирида иштирокчиларнинг қон томирларининг кенглиги ўлчанди. Шарбатни истеъмол қилганларда томирлар иккинчи гуруҳга қараганда икки баравар кўп торайгани аниқланди. Натижада, беморларга иккинчи стентлаш жараёнини ўтказишга зарурат қолмади.
Одатда, стенокардия билан оғриган беморларнинг 16 фоизи стент ўрнатилгандан кейин икки йил ичида юрак ёки қон айланиши билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келади. Бироқ, лавлаги шарбати истеъмол қилган гуруҳда бу кўрсаткич 7,5 фоизга тушиб, деярли икки баравар камайди.
Жамоа келажакда яна тадқиқот ўтказишни режалаштирмоқда. Агар мазкур сабзавотнинг ушбу касалликка фойдали экани ўз тасдиғини топса, лавлаги шарбати стенокардия ёки юрак хуружи туфайли стент ўрнатилгандан кейин даволаш воситаси сифатида фойдаланилиши мумкин, деб хабар беради lenta.ru.