Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали қошидаги академик лицейи ўқувчиси Aббосжон Жовлиев Халқ таълими вазирлиги томонидан физика фани бўйича ўтказилган Республика олимпиадасида фахрли 3-ўринни эгаллади.
— Ушбу ютуғим эвазига 12 800 АҚШ долларлик махсус грант сертификати билан тақдирландим, — дейди Aббосжон Жовлиев. — Бу сертификат Ўзбекистон-Корея халқаро университетида 4 йил давомида бепул таълим олиш ҳуқуқини беради. Албатта, бундан жуда хурсандман. Эндиги мақсадим эса янада кўпроқ ўқиш, изланиш ва соҳада етук мутахассис бўлиб етишишдир.
Айтиш жоизки, бундан олдин ҳам Аббосжон Жовлиев вилоят фан олимпиадасида 1-ўринни эгаллаган. Бундан ташқари, физика фани бўйича халқаро фан олимпиадаси саралаш босқичида мувофаққиятли иштирок этди. Уни ютуқларга етаклаганлар 1998 йилда профессор Бозор Чориев бошчилигида ташкил этилган 1-академик лицейи ҳозирги ТАТУ Қарши филиали қоишидаги академик лицейининг фидоий ўқитувчилари ҳисобланади. Шу билан бирга, олий тоифали физика фани ўқитувчиси, устози ҳамда отаси Мирмухсин ака Қоржовов бўлади.
Шохида Шоимова, ТАТУ Қарши филиали матбуот котиби