Халқаро Паралимпия қўмитаси расмий сайтининг маълум қилишича, ЛА-28 ёзги Паралимпия ўйинлари 2028 йилнинг 15-27 август кунлари бўлиб ўтади.
Олимпия ўйинлари эса 14-30 июль кунлари ўтказилиши белгиланган.
"Лос-Анжелес бундан аввал икки марта Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган (1932, 1984), бироқ Паралимпия ўйинлари ушбу шаҳарда биринчи марта ўтказилади", дея ёзмоқда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Матбуот хизмати.