Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги “Ўзбек халқининг маданий ва моддий мероси жаҳон цивилизацияси тараққиётида халқлараро маданий кўприкдир” – музейлар фаолиятини такомиллаштириш ва музейларда замонавий маркетинг ва менежментни йўлга қўйиш мавзусида 2023-йил учун грантлар ажратиш бўйича биринчи танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Танлов учун тақдим этилган 10 та номинацияга жами 35 та ариза келиб тушди.
Лойиҳалар Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Т.Кузиев бошчилигидаги танлов ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилди.