МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Гросси ва Аргентина Президенти Хавьер Милей мазкур миссияга старт берди. Тадқиқотчилар бир ой давомида минтақада микропластикларнинг тарқалишини ўрганишади.
МАГАТЭ баёнотида айтилишича, олимлар денгиз суви, кўллар, чўкиндилар, қум ва ҳайвонларда пластик заррачалар мавжудлигини ўрганишади. Тадқиқот Аргентинанинг Карлини тадқиқот станцияси ҳудудида олиб борилади, деб хабар беради mir24.tv.