Бугун фонднинг Қашқадарё вилоят бўлими вилоятда ташкил этилган “Бир миллион дарахт” акциясида иштирок этди.
– Қарши шаҳридаги “Абу-Убайда ибн Жарроҳ” зиёратгоҳида ташкил этилган мазкур акция атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида ўтказилмоқда, – дейди фонд вилоят бўлими раиси Н.Маҳматов. – Акция доирасида 1000 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдик. Лойиҳа доирасидаги тадбирларимиз Ғузор, Деҳқонобод ва Яккабоғ туманларида ҳам давом этмоқда.
Таъкидлаш керак, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ушбу умуммиллий лойиҳа доирасида нафақат дарахт экиш ишларига, балки ҳудуддаги кам таъминланган оилалар ҳолидан ҳам хабар олишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.
“Маҳалла” фонди
матбуот хизмати.