Унда жамиятдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни тез фурсатларда ҳал этиш борасида маҳалла тизими ходимларининг тутган ўрни ва бу борада олиб борилаётган энг муҳим жараёнлар тафсилоти хусусида тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот берилди.
Таъкидланганидек, бу борада, айниқса, Президентимиз томонидан илгари сурилган “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш услублари айни дамда аҳоли мурожаатлари ва жамиятдаги кўплаб муаммоларни бартараф этишда ўз самарасини кўрсатаётмоқда.
Жорий йил давомида Ишчи гуруҳлар томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда юртимиздаги мураккаб вазиятдаги маҳаллаларнинг ички йўллари, ичимлик суви ва электр таъминоти, ирригация тармоғини яхшилаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, шу вақтга қадар чекка маҳаллалардаги 102 715 километр ариқ ва зовурлар тозаланди. Бутун мамлакатимиз бўйича 24 513 000 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди, 1 829 та маиший чиқинди тўплаш масканлари тартибга келтирилиб, 308 таси янгидан қурилди, 5 704 та тунгги ёритгич мосламалари ўрнатилди.
Маҳалла ходимларининг сектор раҳбарлари ва тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан олиб борган узвий ҳамкорлиги натижасида бугунги кунга қадар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда 126 939 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 103 880 нафар фуқарога имтиёзли кредит олишда ёрдам кўрсатилди. 16 051 нафар фуқаро ҳунармандчилик, 11 984 нафари касаначилик билан шуғулланишга жалб этилди.
Анжуманда маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида бажарилаётган ишлар хусусида ҳам маълумот берилди.
Матбуот анжумани давомида журналистлар томонидан берилган саволларга вазирлик мутасаддилари томонидан атрофлича жавоб берилди.
Самариддин Йўлдошев,
ЎзЖОКУ талабаси