Жумладан, жорий йилнинг 7 ноябрь куни делегация вакилларининг Берлин шаҳри ижроия ҳокимияти – Берлин федерал ери Сенатида Ички ишлар ва спорт вазири (сенатори) Ирис Шпрангер билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ГФРдаги маҳаллий ҳокимият, ижроия ва вакиллик органларининг фаолияти, уларнинг ўзаро муносабатлари, бир-бирини тийиб туриш механизмлари ҳамда сиёсий партияларнинг маҳаллий вакиллик органларидаги ўрни юзасидан немис тажрибаси ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, И.Шпрангер Германиянинг маҳаллий вакиллик ҳокимияти тизими ҳақида тўхталиб, Берлин федерал ери маҳаллий вакиллик органи сифатида 12 та маъмурий-ҳудудий тузилмалар – туманлардан иборат эканлигини ҳамда мазкур туманларда ижроия ҳокимияти билан бирга маҳаллий кенгашлар – парламентлар мавжудлигини таъкидлади. Ўз навбатида, қонунчиликга мувофиқ маҳаллий ижроия ва вакиллик ҳокимияти органларининг соҳалар бўйича ваколатлари чегараси аниқ белгиланганлигини билдирди.

Муҳокамалар давомида германиялик ҳамкорлар томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан давлат бошқарувини демократик тамойиллар асосида такомиллаштириш ҳамда маҳаллий вакилик ва ижроия органларининг ролини ошириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар юқори баҳоланди.