Январь-май ойлари давомида 76 та лойиҳалар доирасида жами 547,6 млрд. сўмлик ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа кўрсаткич 4 баробарга амалга оширилган. Натижада, вилоятда 49,7 млн. доллар валюта тежалишига эришилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида вилоятда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида электрон савдо майдончаси cooperation.uz порталига 7 минг 149 та саноат корхоналарнинг 1 690 турдаги маҳсулотлари жойлаштирилиши ҳамда жорий йил Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё, Наманган ва Фарғона вилоятларида ўтказилган ҳудудий ва тармоқлараро саноат ярмаркаларида Тошкент вилоятидан 100 дан зиёд саноат корхоналари ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этиши натижасида қиймати 304,4 млрд. сўмга тенг жами 3 минг 523 та шартномалар имзоланди ва бугунги кунда 2 минг 356 та шартномаларнинг 177,2 млрд. сўмлик маҳсулотлари етказиб берилган.

Вилоятда ҳудудий инвестиция дастурига доирасида 1 июнь ҳолатига умумий қиймати 1 трлн. 80 млрд.сўмга тенг 76 та янги қувватлар ишга туширилиб, пировардида 3 минг 140 та янги иш ўринлари яратилган.

Шу билан бирга, вилоятда январь-май ойи якуни билан 9 трлн. 770 млрд. сўм маҳаллий саноат товарлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 109,8 фоизга таъминланган, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.