«Технология» 4-5-синф дарсликлар мажмуаси: дарслик, ўқитувчи учун методик қўлланма, мультимедиа иловалардан иборат бўлиб, ўқитувчи учун қулайлик яратади. Ўқитувчи тақвим-мавзу режа тузмайди, кундалик план-конспект ёзмай, берилган мажмуадан фойдаланиб дарс ўтади.
4-синф «Технология» дарслигига “Технология ва технологик воситалар; техник конструкциялаш ва моделлаштириш; робототехника асослари; замонавий касблар; миллий ҳунармандчилик каби бўлимлари янгидан киритилди.
«Технология» дарслиги ўқувчини дизайнер, фитодизайнер, маркетолог, интерьер дизайнер, меъморчилик, муҳандис дастурчи каби касблар ҳақида ахборот беради.
Дарслик мазмуни ўқувчиларни эскиз, модель, макет, конвейер, моделлаштириш, конструктирлаш каби мавзулар ўқувчиларда мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.
5-синф «Композит материаллар» бобида композит материаллардан фойдаланиш усуллари, ишлов беришда фойдаланадиган асбоб-ускуналар ҳақида маълумот берилади. Шунингдек, дарслик полимер лойдан сувенир (китобча шаклидаги брелок) ва 3D ручкада ҳар хил уч ўлчамли объектлар ясашга ўргатади.
«Энергияни ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш» номли янги боб ўқувчида ҳаёт фаолиятида ўзи учун турли муқобил энергия ҳосил қилувчи ускуналарни техник имкониятларидан қийналмай фойдаланиш кўникмасини шакллантиради.
Технология дарслигига «Mexatronika-LEGO education» боби янгидан киритилди. Бу бобда айланма ҳаракатланувчи содда механизм ясаш, карусель ясаш, карусель тезлигини ошириш, асосий алгоритмик конструкциялар, робототехник тизимни лойиҳалаш, Otto роботини йиғиш, роботлар мусобақаси мавзулари киритилган.
Дарсликка янги киритилган «Ижтимоий-иқтисодий технология асослари» боби ўқувчиларга иқтисодий билимларни эгаллаш ва уларни кундалик ҳаётда қўллаш учун зарур кўникмаларни шаклланишига хизмат қилади.
Дарсликни охирида ўқувчилар иш қуролларидан фойдаланишга оид эслатмалар ҳамда янги кирган сўзларнинг луғавий маънолари берилган.
Дарсликка TRIZ (ихтирочилик муаммоларини ҳал қилиш назарияси) методи оид топшириқлар киритилди. Бунда ўқувчилар изланиш ва тадқиқот олиб бориш, алгоритм ва моделларни тадқиқотчилик таълимига татбиқ этиб, муаммога йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишни ўрганадилар.