Унда JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасидан лойиҳаларни шакллантириш бўйича маслаҳатчиси Сато Ҳидеми, ваколатхона мутахассиси Валиева Дилором иштирок этди.
Учрашув давомида томонлар биргаликда охирги 2 йил мобайнида олиб борилган ишлар, жумладан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ҳамкорлигида олиб борилаётган “Ўзбекистонда Япония услубидаги академик ютуқлар тест моделини жорий этиш” лойиҳасининг якуний босқич натижалари, лойиҳа доирасида эришилган ютуқлар ва келажакдаги режалар ҳақида сўз борди.
Учрашув якунида томонлар "Ўзбекистонда Япония услубидаги академик ютуқлар тест моделини жорий этиш” лойиҳасини давом эттириш масалаларини кўриб чиқиб, мактабларда малакали ва билимли мутахассисларни сақлаб қолиш ва кучли ёш кадрларни ўқитувчилик фаолиятига жалб этишга қаратилган яна бир янги лойиҳани ишлаб чиқишга ҳамда ушбу лойиҳани (JICA) ташкилотига молиялаш учун тақдим этишга келишиб олдилар.