Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг жорий йил 13 июльдаги 04-39-2385-сонли хатига асосан умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган соғломлаштириш майдончалари фаолияти, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларида ўтказиладиган тадбирларни ҳамда мактаблардаги “Долзарб 90 кун” тадбирлари доирасида режалаштирилган турли лойиҳаларни амалга ошириш жорий йилнинг 1 августига қадар вақтинчалик тўхтатилди.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аҳолига, айниқса хавф гуруҳига кирувчи фуқароларга эҳтиёткорлик чораларига қатъий амал қилиши тавсия қилинган.