Рақамларга кўра, республикамиз божхоначилари томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида тамаки маҳсулотларини божхона чегараси орқали ноқонуний равишда олиб кириш ва ички ҳудудларда муомалага киритиш билан боғлиқ 759 та ҳолатга чек қўйилган. Натижада қиймати 48,5 млрд сўмлик тамаки маҳсулотлари олиб қўйилган.

Аниқланган ҳолатларнинг 185 тасида қиймати 4,2 млрд сўмлик 58 минг 403 қути никотинли снюс маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси олди олинди.