Қайд этилишича, Тараққиёт стратегиясининг лойиҳасида маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини қўллаш соҳасини кенгайтириш, жумладан, қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартиби – “айбдорлик презумпцияси” ва “суднинг фаол иштироки” тамойилларини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, судлар тизимида “ягона дарча” тамойилини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий этиш кўзда тутилган.