Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов учрашувни кириш сўзи билан очиб берди. Номзоднинг Жиззах вилоятидаги ишончли вакили Нуридддин Холматов Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли ва фаолияти билан таништирди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова сайловчилар ҳузурида чиқиш қилиб уларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирди.
— Биз "Барчага ғамхўрлик — давлатнинг бурчи" бош шиори остида кураш майдонига кирдик, — деди Мақсуда Ворисова учрашвда.