Учрашувда вилоятдаги туман ва шаҳарлар сайловчилари, талаба-ёшлар, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, партия фаоллари иштирок этмоқда.

Учрашувни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Улуғбев Вафоев кириш сўзи билан очиб, сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли ҳақида батафсил маълумот берди.

Президентликка номзод Мақсуда Ворисова учрашув иштирокчиларини Сайловолди дастури билан таништирмоқда.