Учрашувда жорий йил 25 октябрда Пусан шаҳрида (Корея Республикаси) ташқи ишлар вазирлари даражасида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё – Корея Республикаси» ҳамкорлик форумининг бўлажак 15-йиғилиши кун тартиби, дастури ва ташкилий масалалари келишиб олинди.

Иштирокчилар шу йил ўзининг 15 йиллигини нишонлаётган ушбу формат доирасидаги ўзаро ҳамкорлик даражасини юқори баҳоладилар, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилганидек, Корея Республикаси ва минтақа давлатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги арафасида бўлиб ўтадиган ташқи ишлар раҳбарларининг учрашуви томонлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик, ишонч ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим воқеа бўлиши шубҳасиз.