Мазкур материални тайёрлаш учун экспертлар сув ўтларини биомассаларни бирлаштириш учун худди елим каби ҳаракатланадиган қўзиқоринларнинг ер ости тўқималари тармоғи билан аралаштиришди. Натижада ҳар қандай шаклга кира оладиган, бетондан мустаҳкамроқ материал ҳосил бўлди.
Тахмин қилинишича, аввал Марсга қўзиқоринларнинг ер ости тўқималари аралашмасидан иборат биомасса ортилган кема юборилади. Шундан сўнг робот унга Қизил сайёрадан олинадиган азот, карбонат ангидрид ва сув солади.
Қўзиқоринларнинг озиқланиши учун кислород ажралиб чиқади. Қўзиқоринларнинг ер ости тўқималари ўсиб чиқади ва керакли шаклни ҳосил қилади. Сув ўтлари билан аралаштирилгач, у мустаҳкам тузилишга эга бўлади. Экспертлар фикрича, ўстирилган уй одамларни фазовий радиациядан ҳимоя қилади.
Уйнинг хомаки нусхаси NASA томонидан илк синовдан ўтказилди. Архитекторлар айни пайтда унинг дизайни устида ишламоқда. 15×15 ўлчамдаги уй модели Ойга юборилиши кутилмоқда, деб хабар беради mir24.tv.