Бу ҳақда корпорация матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида эълон қилди.

“Паст кечикишли, юқори тезликдаги Starlink интернети энди Тожикистонда мавжуд!” деб ёзишди Starlink вакиллари.

Сунъий йўлдош интернети аллақачон Қозоғистон, Озарбайжон, Молдова ва бошқа бир қатор МДҲ мамлакатларида бор.

Starlink сунъий йўлдош интернети дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида, жумладан, Шимолий ва Жанубий Америкада, Европанинг катта қисмида, Австралия, Янги Зеландия, Африканинг айрим қисмларида ва Осиёда ишлайди. Сунъий йўлдош тизими Россияда ишламайди.

ЎзЖОКУ талабаси Дилрабо Жабборова тайёрлади.