Нашрда таъкидланганидек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедев Ўзбекистондаги референдум жараёнини кузатиш мақсадида Ташкилот кузатувчилари гуруҳи 12 апрелдан Тошкентда ўз ишини бошлашини маълум қилди.
«Биз Ўзбекистон томони билан мамлакатда миссияни очиш ва миссия штаб-квартираси ишини 12 апрель куни бошлашга келишиб олдик», дея Сергей Лебедев сўзлари иқтибос келтиради «Fars News» АА.
Материлда, шунингдек, 50 кишилик миссия таркибидан Ҳамдўстликдаги референдумлар жараёнини кузатишда катта тажрибага эга Марказий сайлов комиссиялари аъзолари ва раислари, дипломатлар ҳамда Ижроия қўмитаси ходимлари ўрин олиши қайд этилган.
«Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича референдум 30 апрель куни бўлиб ўтади», деб ёзади «Fars News».