Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция”, Бош прокуратура, “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирларда Нукус туманида жойлашган “Мах Газ Сервис” МЧЖнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Хусусан, МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган газ сарфини ўлчаш комплексига ташқи таъсир кўрсатилгани маълум бўлди.
Мазкур ноқонуний ҳолат натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 3 миллиард 854 миллион 433 минг сўм (3 миллион 854 минг 433 метр куб)ни ташкил этган.
Маълумот учун: ушбу ҳажмдаги табиий газ 19 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Аниқланган ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.