Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, терговга қадар текширув давомида, у мазкур ноқонуний фаолиятни Миграция агентлиги марказий аппаратининг бош мутахассиси билан биргаликда амалга ошириши аниқланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Агентликнинг ушбу масъул ходими ҳам юқоридаги пул маблағидан 15 минг АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида қўлга олинди.
Шунингдек, Миграция агентлигининг мазкур ходимлари 2024 йилда 80 нафардан ортиқ фуқароларни Корея давлатига юбориш учун 700 минг АҚШ долларидан ортиқ пул маблағларини олиб, ҳозирга қадар уларни сарсон қилиб юргани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини аниқлаш ва уларни терговга жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Фуқаролар хорижга ишга юбориш билан боғлиқ ҳар қандай шубҳали таклифлар юзасидан ДХХ “Call-маркази”нинг 1520 қисқа телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.