Унинг сўзларига кўра, бундай бош оғриғи жуда кам учрайди – бу мингдан биттагина одамга таъсир қилади.

Бу ҳақда “Dori-Darmon” АК матбуот хизмати хабар берди.

"Кластерли бош оғриғи одам бошдан кечириши мумкин бўлган энг оғир оғриқ турларидан биридир. Улар бу оғриқни ўз жонига қасд қилиш деб аташади", – дея таъкидлади Брюер.

Унинг таъкидлашича, оғриқ бир томонлама характерга эга бўлиб, аммо юзнинг бошқа томонига ўтиши мумкин.

"Бир кўз тиқилиб, сув бўлиб қолади ва шу томоннинг бурун тешиги одатда бекилиб қолади, шунингдек, терлаш ёки юзнинг қизариши ва кўз қовоғининг шишиши юз бериши мумкин", – деб тушунтирди шифокор.

Қорачиқнинг торайиши, кўз қовоғининг тушиши, бурун тиқилиши ёки бурундан сув оқиш ҳам кластерли бош оғриғининг белгиси бўлиши мумкин. Кластерли бош оғриғининг бошқа бош оғриғидан асосий фарқи давомийликдир – кластерли бош оғриғи одатда эпизодикдир.

"Оғриқ уч соатгача давом этади ва мунтазам равишда пайдо бўлади – одатда куннинг бир вақтида ва кўпинча эрта тонгда сизни уйқудан уйғотади”, – деди тиббиёт ходими.

Кўп одамлар йилига икки марта кластерли бош оғриғини бошидан ўтказади. Брюернинг таъкидлашича, мутахассислар ушбу муаммони айнан нимадан келиб чиқишини билишмайди, эҳтимол бу миянинг бир қисмининг ҳаддан ташқари фаоллиги билан боғлиқ.