Учрашув давомида, алоқа ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш йўналишлари бўйича мамлакатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ва Алоқа Соҳасидаги Минтақавий Ҳамдўстликнинг бу борадаги ўрни ҳамда АСМҲнинг 30 йиллиги нишонланиши муҳокама қилинди.
Шу билан бир қаторда, АСМҲ Ижроия қўмитаси бош директори минтақада телекоммуникация инфратузилмаси ва ахборот-коммуникация хизматларини ривожлантиришда иштирок этаётган Беларусь Республикасининг етакчи мавқеига, шунингдек, АСМҲ ишчи органлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратди.
Учрашув доирасида 2021 йил 22-24 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида (Ўзбекистон Республикаси) ўтказилиши режалаштирилаётган АСМҲ ҳузуридаги ахборотлаштириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаши ва АСМҲ алоқа маъмуриятлари раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги 57/27-қўшма Мажлисига тайёргарлик кўришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида, АСМҲ Ироия қўмитаси бош директори жорий йилнинг август ойида Кот-д'Ивуарнинг Абиджан шаҳрида бўлиб ўтган 27-Умумжаҳон почта конгресси доирасидаги сайловда Беларусь Республикасини Шарқий Европа ва Шимолий Осиё минтақасидан Умумжаҳон почта иттифоқининг маъмурий кенгаши таркибига сайланишини юқори баҳолади, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.