Мазкур майдон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тасарруфидаги «Ўзбекгеофизика» АЖ ҳамда «Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти» ДМ томонидан 3D сейсмик тадқиқотлар натижалари асосида чуқур излов бурғилаш ишлари учун тайёрланган.
Эътиборли жиҳати шундаки, қудуқ жамият ва унинг таркибида фаолият юритаётган Лойиҳа бошқарув офисининг малакали мутахассислари томонидан бурғиланди. Ушбу офис давлат раҳбари топшириғига мувофиқ, хориждаги замонавий нефть-газ компанияларида тажриба орттирган мутахассислардан шакллантирилган.
2026 йил 10 январь куни қудуқ 5265 метр чуқурликкача бурғиланиб, 5265–5061 метр оралиғида қуйи юра қатламларида табиий газ уюмлари аниқланди.
Қуйи юра қатламларининг геологик тузилишини янада чуқур ўрганиш ҳамда газ захираларининг тарқалиш чегараларини белгилаш мақсадида ушбу майдонда 3 ва 4-сонли навбатдаги излов-қидирув қудуқларини бурғилаш режалаштирилмоқда.