«Ижтимоий тармоқларда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учинчи марта ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди,- дейилади Мудофаа вазирлиги расмий баёнотида. - Мазкур мазмунда тарқатилаётган хабарлар ёлғон бўлиб, мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

 Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилинмоқда, вазият барқарор.

Фуқароларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қоламиз».