Олимлар тадқиқот давомида Нотобранх Фурцера балиғини кўриб чиқишди. Ҳаммаси балиқларнинг ҳаёт давомийлиги билан боғлиқ: улар тутқунликда боқиладиган умуртқали ҳайвон турлари орасида энг қисқа умр кўради. Бу ҳайвонларнинг қариш жараёни одамлардаги каби хусусиятларни ўз ичига олади. Мисол учун, жигар ва жинсий безлар саратони, оёқ-қўллар регенератив қобилиятининг пасайиши (балиқларда сузгичлар), митохондриял ДНК нусхалари сонининг камайиши ва унинг функциясининг пасайиши, шунингдек теломерлар узунлигининг пасайиши.
Тадқиқотчилар ёш ва кекса Нотобранх Фурцераларнинг ҳужайра ва молекуляр, скелет мушаклари даражасида батафсил таҳлил қилишди. Улар одамлар ва бошқа сутэмизувчилардаги саркопениянинг (ёшга боғлиқ мушакларнинг камайиши) кўплаб ўхшаш хусусиятларни топишди. Маълум бўлишича, балиқдаги қаришнинг метаболик белгилари ҳаётнинг кейинги босқичида ўзгариб, сўнгра ёшаришга эришади. Эҳтимол, жуда кекса ҳайвонларда скелет мушакларининг янада ёмонлашишига йўл қўймайдиган механизмлар бўлиши мумкин ва уларга таъсир қилинганда, умрни узайтиришнинг янги усуллари пайдо бўлиши мумкин.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ҳаётнинг кейинги даврида мушакларнинг ҳолати яхшиланганда, ўлим кўрсаткичлари ҳам пасайган. Уларнинг фикрича, асосий эътибор мушакларнинг соғлиғига қаратилиши керак, чунки бу кексаларнинг ҳаётини узайтиришда асосий омил бўлиши мумкин.
Ушбу ҳодисанинг механизмларини яхшироқ тушуниш учун тадқиқотчилар қаришнинг турли босқичларида балиқ метаболизмини кўриб чиқишди. Олимлар кексаларнинг мушакларини ёшартиришда липид алмашинуви асосий роль ўйнашини билиб олишди. Айрим липидларнинг шаклланишини тартибга солувчи дорилар ёрдамида қариган мушакларнинг сунъий ёшартирилишига эришиш мумкин деб тахмин қилиняпти, деб хабар беради lenta.ru.