Давлат раҳбарлари Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.

Давлат ташрифи доирасида жами 17 та ҳужжат, шу жумладан:

– Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси билан ҳукуматлараро битим;

– Корея Экспорт-импорт банки ва Hyundai Rotem компанияси билан тезюрар электр поездларини харид қилиш ва етказиб бериш тўғрисида битимлар;

– Корея Экспорт-импорт банки билан ўрта мактаблар учун фан, ахборот-коммуникация технологиялари ускуналарини етказиб бериш тўғрисида битим;

– «Тошкент Фарма Парк» инновацион фармацевтика кластери лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим;

– Ўзбекистон давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

– ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

– Жаҳон савдо ташкилоти доирасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;

– Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;

– Транспорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида келишув;

– Ўзбекистон ҳудудларида марказлашган иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишув;

– Ўта муҳим минераллар соҳасида шериклик тўғрисида келишув;

– Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея қўшма қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида келишув;

– Малакали ва профессионал кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– “Ўзсаноатқурилишбанк” АЖ билан Корея Экспорт-импорт банки ўртасида банклараро мастер-кредит линияси тўғрисида битим имзоланди.