Қисқа вақт ичида воқеа жойига Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин ва қутқарув гуруҳлари етиб келди. Ёнғинни ўчириш билан бир қаторда, зинапоядаги тутун сабабли чиқа олмаган юқори қаватдаги фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.

Уларнинг бир қисми ёнғин ўчириш нарвони ёрдамида туширилган бўлса, қарама-қарши хонада яшовчи фуқаролар махсус ҳимоя костюмлари ёрдамида олиб чиқилди.

Шунингдек, ҳодиса оқибатларини бартараф этишга Миллий гвардия ходимлари ҳам яқиндан кўмаклашдилар. Ўз вақтида, тезкор ва самарали олиб борилган ҳаракатлар натижасида ҳодисадан жабрланганлар ёки жароҳат олганлар қайд этилмади.

Наманган вилояти ФВБ қутқарувчилари томонидан кўп қаватли уйдаги ёнғин бартараф этилди, миллий гвардия ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда фуқаролар эвакуация қилинди