Хусусан, Наманган туманида яшовчи меҳнат фахрийси, 108 ёшли Иброҳимжон ота Хўжаев ҳамда Давлатобод туманида истиқомат қилувчи, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори Сайфиддин Мамадалиев ушбу эътирофга сазовор бўлди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов уларга «Президент ҳожиси» йўлланмаларини тантанали равишда топширди.
Таъкидланишича, Иброҳимжон ота Хўжаев ўзининг бой ҳаётий тажрибаси, доно маслаҳатлари ва жамоатчилик орасидаги обрўси билан эл-юрт ҳурматига сазовор бўлиб келмоқда. Сайфиддин Мамадалиев эса тиббиёт соҳасидаги самарали фаолияти ва инсон саломатлиги йўлидаги меҳнати билан кенг жамоатчилик эътирофига эришган.
Тадбир давомида ҳожилардан муқаддас заминларда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз равнақи ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган эзгу ишлар бардавом бўлиши учун хайрли дуолар қилиш сўралди.