Навоий шаҳридаги тадбирда Туркиядан Қирғизистон орқали олиб келинган қалбаки долларларни сотаётган гуруҳ қўлга олинди. Наманганлик 42 ёшли шахс ва унинг тошкентлик 54 ёшли шериги (муқаддам судланган) жами 19 900 қалбаки АҚШ долларини 14 000 долларга сотаётган вақтида ушланган. Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тошкент шаҳрида эса фирибгарлик йўли билан пул ўзлаштирмоқчи бўлган шахс қўлга тушди. Чуст туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро пойтахтлик шахсга қалбаки 10 минг доллар ҳамда 15 миллион сўмни жами 5 500 ҳақиқий АҚШ долларига сотишни ваъда қилган. Тезкор тадбир давомида у аслида тўлов воситаси ҳисобланмайдиган қоғозларни пул сифатида сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳар икки ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.