"Ҳозирда барча инкубаторияларда доимий равишда жонлантиришга қўйилган ипак қурти уруғлари назорат қилинмоқда", дейилади "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси матбуот хизмати хабарида.

 Вилоят бўйича ипак қуртини боқиш ишлари натижасида 53 315 мавсумий иш ўринлари ва 2 216 та доимий иш ўрни яратилади. 

 Касаначи ва ипак қурти боқувчиларга 250 минг сўмдан аванс пуллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиб берилди. 

Ҳар бир туман кесимида ишчи назорат гуруҳи тузилиб, уларга ҳудудлардаги муаммо ва камчиликларни ўрганиш ва жойида ҳал этиш вазифалари юкланган.