Вилоятда жами 622 413 нафар сайловчи рўйхатга олинди. Шундан аёллар умумий сайловчиларнинг 51 фоизини ташкил этади. Ногиронлиги бор сайловчилар сони 6 203, шундан ҳаракатланишида ногиронлиги борлар 5 056, кўзи ожизлар 2 062, эшитишда ногиронлиги борлар эса 662 нафардан иборат.
Шунингдек, 27 280 нафар 70 ёшдан юқори бўлган кекса сайловчилар рўйхатга олинган.
18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар 185 528, биринчи марта овоз берувчилар 17 316, турган жойида овоз берувчилар сони 9 954 нафардан иборат.
Вилоятдаги 11 та сайлов участкалари, жумладан, Навоий шаҳридаги 6-, Кармана туманидаги 64-, Қизилтепа туманидаги 141-, Конимех туманидаги 159-, Учқудуқ туманидаги 203-, Томди туманидаги 219-, Зарафшон шаҳридаги 235-, Хатирчи туманидаги 294-, Навбаҳор туманидаги 349-, Ғозғон шаҳридаги 369-, Нурота туманидаги 377- сайлов участкаларида сайлов жараёнларини онлайн кузатиш имконияти мавжуд. Ушбу сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёнлари шунингдек, «Ўзбекистон 24» ва бошқа телеканаллари ҳамда saylov2021.uz портали орқали ҳам кузатиб бориш мумкин.
Вилоятнинг олис ҳудудларида яшовчи фуқароларнинг сайловда иштирок этишлари учун ҳам қулай шароитлар яратилган. Хусусан, Навоий вилоятидаги энг олис сайлов участкаси Учқудуқ тумани «Кўкаяз» овул фуқаролар йиғинидаги 14-умумтаълим мактабида жойлашган 196-сайлов участкаси ҳисобланади. Ушбу участка вилоят марказидан 530 км узоқликда жойлашган. 57 нафар сайловчиси мавжуд.
Томди туманидаги 218-сайлов участкаси ҳам энг олис участка бўлиб, 39 нафар сайловчиси мавжуд.
Бугун соат 11:00 га қадар вилоятдаги сайлов участкаларига жами 272 700 нафар ёки умумий сайловчиларнинг 48%и келиб, ўзи истаган номзодга овоз берди. Сайлов жараёнлари қизғин давом этяпти. Шу вақтга қадар бирорта сайлов участкасида сайлов қонунчилигининг бузилиши тўғрисида мурожаат келиб тушмади, деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Навоий вилоятида сайловга тайёргарлик кўриш ва бевосита овоз бериш жараёнларини кузатиш учун хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг 22 нафар вакиллари вилоятга ташриф буюришган. Улар айни дамда сайлов участкаларида бўлиб, жараёнларни кузатяпти.
Кейинги матбуот анжумани овоз бериш жараёнлари якунига етгач бўлиб ўтади.
Қўшимча маълумотлар 5-Навоий округ сайлов комиссияси Матбуот маркази томонидан кун давомида тақдим этиб борилади.