Навоий вилоятида 1 октябрь ҳолатига кўра фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 17 670 тани ташкил этди. Бу ҳақда вилоят Статистика бошқармаси маълум қилмоқда. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 30,6 фоизни ташкил этиб, тадбиркорлик субъектлари сони 4159 тага ошган.
Тадбиркорлик субъектларининг 3606 таси оилавий корхоналар (20,4 фоиз), 5007 таси хусусий корхоналар (28,3 фоиз), 8917 таси масъулияти чекланган жамиятлар(50,5 фоиз)ни ташкил қилади.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп ўсиш кўрсаткичлари савдо (51,1 фоиз), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (34,3 фоиз) ҳамда саноат (24,2 фоиз) тармоқларига тўғри келган.
Албатта, пандемия бутун дунёда бўлгани каби юртимиз, хусусан Навоий вилоятида фаолият юритаётган тадбикорлик соҳаси корхоналарига салбий таъсир ўтказмоқда.
Шунга қарамай, бизнес соҳасида ижобий ўзгаришларни кузатиш мумкин. Бу эса мамлакат иқтисодиёти барқарорлигида муҳим саналади.