Тадбир давомида «Тонг» мажмуаси ҳудудида «Инновацион Гроуп Навоий» МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётганида 3 дона тут дарахти таг қисмидан кесиб ташланганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари Р.А.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, табиатга 92 млн 400 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилиб, табиатга етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.