Маълум қилинишича, 2026 йил 17 январь куни соат 07:00 атрофида Томди туманидаги “Томдибулоқ” ОФЙ ҳудудидан ўтувчи А-379 “Навоий–Учқудуқ” халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 189–190-километрлари оралиғида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
“ZHONG TONG BUS” русумли автобус “Навоий–Зарафшон” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, ҳаракат йўналишига қарши томонга ағдарилган.
Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро жароҳат олиб, Зарафшон шаҳри тиббиёт муассасасига етказилган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.