Лойиҳа қиймати 1 миллиард сўмдан зиёд бўлган ушбу замонавий клиника биноси 30 стационар ўринга мўлжалланган бўлиб, лаборатория, физиотерапия, фитобар, УТТ, ЭКГ, видеоколпоскопия, диагностика ва консерватив даволаш каби бўлим ва тиббий хизматлар ҳам мавжуд.

Янги тиббиёт муассасасида малакали шифокорлар томонидан гепатология, гинекология ва терапия йўналишларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.

Аҳамиятлиси, мазкур клиникада нафас йўллари аллергик касалликларини даволашда кенг қўлланиладиган галотерапия (тузли ғор) ҳамда энг оммабоп моделларда кислород билан даволаш бўлимлари ҳам ташкил этилган.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида 15 та янги иш ўрни яратилди, деб хабар беради Ўзбекистон тумани ҳокимияти матбуот хизмати.