“Ўзагроинспекция”нинг Нарпай туман бўлими томонидан жорий йилнинг тўрт ойи давомида 110 маротаба назорат мониторинг тадбирлари олиб борилди.
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида сувдан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун 20 нафар жисмоний шахсларга нисбатан тегишли жарима чоралари тайинланиб, жами 4 миллион 856 минг сўм пул маблағлари давлат ҳисобига ундирилди.
Қишлоқ хўжалигида сувдан ўзбошимчалик билан хўжасизларча фойдаланиб, сувни меъёридан ортиқча олиб, шартнома тузмасдан фойдаланиб келаётган 5 нафар фуқароларга нисбатан иқтисодий санкциялар ҳисобланиб ундирилди.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш юзасидан мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказиш давомида 82 нафар фермер хўжаликлари раҳбарларига нисбатан келгуси иш фаолиятларида, қишлоқ хўжалиги ерларида суғориш ва сувдан оқилона фойдаланиш ишларини тўғри ташкил этиш ва қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида огоҳлантириш берилди.
Шунингдек, Инспекциянинг Нарпай туман бўлими томонидан 3 минг 115 гектар ер майдонида сув тежамкор технологияларни жорий этиш юзасидан жиддий назорат ўрнатилган. Ҳозирги вақтда 2 минг 610 гектар пахта, 400 гектар узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари, 40 гектар боғ ҳамда 65 гектар бошқа йўналишдаги фермер хўжаликларига сув тежамкор ускуналар жорий этилиши юзасидан реконструкция-таъмирлаш ишлари якунланмоқда.
Агроинспекциянинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари томонидан қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган қонунлар ижроси юзасидан назорат янада кучайтирилиб, бу йўналишда аниқланган ҳар бир қонунбузилишга нисбатан қатъий чора кўрилади, уларни бартараф этиш ва олдини олишнинг барча имкониятларидан фойдаланилади.
Э.Жўрақулов,
“Ўзагроинспекция”нинг Нарпай тумани бўлими
катта инспектори